27 Август 2020 йил
519
Ҳуқуқбузарга чора кўрилади
Пахтакор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари томонидан Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида карантин талаблари бузилганлик ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, Дилором маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1972 йил туғилган фуқаро Ж.А. 50 нафар фуқароларни Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган тўйхоналардан бирида тўплаб тўй маросими ўтказган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати