3 Сентябр 2020 йил 540

Ҳуқубузарга нисбатан қонуний чора қўрилади

Пахтакор тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган Ў.Б. марихуана савдосидан даромад топмоқчи бўлди. Унга “мижоз”ларидан бири марихуана ўрнига гўшт таклиф қилганида “йўқ”, дея олмади. Ў.Б.нинг “Така бўлсин, сут берсин” деган ақидага амал қилиши қимматга тушди.

У 11,4 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини 2 килограмм 240 грамм гўштга алмашаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech