25 Май 2020 йил 741

Ҳуқуқбузарлар мақсадига эриша олмади

Жорий йилнинг 24 май куни вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда Мирзачўл тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан минерал ўғитини ноқонуний ташиш ҳолати аниқланди.

Мирзачўл тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1999 йил туғилган О.И. “Нексия” русумли автомашинасида 10 дона полиэтилен қопларда 500 кг карбамид минерал ўғитини Зомин йўналишида олиб кетаётган бўлган. Унинг қонунбузарлигига ички ишлар ходимлари томонидан чек қўйилади.

Шунингдек, Пахтакор туманида Бахмал тумани, Гулбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1964 йил туғилган Б.А. 10 дона полиэтилен қопларда 350 кг аммафос ва 150 кг амиакли селитра минерал ўғитини “Ласетти” русумли автомашинасида ноқонуний ташиб кетаётгани аниқланди.

Ҳуқуқбузар ушбу минерал ўғитларни Бахмал туманига сотиш мақсадида олиб кетаётганини билдирган. Ушбу ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech