11 Август 2021 йил 644

Ҳуқуқий чора кўрилади

Ички ишлар органлари ходимлари “Қорадори-2021” тадбири доирасида фермер хўжаликлари дала майдонларини кўздан кечирмоқдалар. Бу жараёнда фермерлар томонидан ёввойи ҳолда ўсаётган каннабисни йўқ қилиш чоралари кўрилмаётгани сезилиб қолмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти Арнасой тумани Олтин водий сув истеъмолчилари уюшмаси таркибидаги фермер хўжалиги даласидаги ариқ ёқасида 12 метр квадрат жойда 8 туп гиёҳванд экиннинг ўсишига йўл қўйилгани аён бўлди. Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фермер хўжалиги раҳбари И.А.га нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Худди шундай, Мирзачўл тумани Пахтазор шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, Пахтазор сув истеъмолчилари уюшмасига кирувчи фермер хўжалиги раҳбари Г.Ж.нинг дала майдонидаги 2 метр квадрат жойда 20 туп каннабис қаровсиз ҳолда ўсаётганлиги аниқланди. Ҳолатга нисбатан тегишли тартибда ҳуқуқий чора кўрилади.   

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.jviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: