18 Октябр 2021 йил
689
Ўқувчи жароҳат олди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Жиззах – Гагарин 4Р-35 йўлининг 24- километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Яъни Дўстлик тумани Ҳамза маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Ласетти” йўлни кесиб ўтаётган, Пахтакор тумани Чаманзор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ўрта умумтаълим мактаб ўқувчисини уриб юборди.
Жабрланувчи ўнг оёқ ички тўпиғининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонада тиббий ёрдам олган. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.