11 Октябр 2021 йил
703
Ўзбошимчаликка жазо бор
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс Зомин тумани ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, Даштобод шаҳарчаси ҳудудида унинг бошқарувидаги “Cobalt”ни Гулистон шаҳрида яшовчи таниши олиб кетиб қолганлигини билдирган.
Аниқроғи, таниш ундан 115 миллион 560 минг сўм қарзини талаб қилган, “Cobalt” эгаси бўлса, қарз шартномаси муддати тугамаганлигини баён этган.
Аммо жавоб қарз берувчини қониқтирмади ва у автоуловни ўзбошимчалик билан эгаллаб олди. Суриштирув давомида мазкур автомашина танишнинг Сирдарё вилояти Ховос тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи отасиникида эканлиги аён бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.