7 Декабр 2022 йил
561
Ўзганинг “Матиз”ини пуллаб юборган
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, қўшниси А.Т. унинг “Матиз”ини фирибгарлик йўли билан сотиб юборганлигини маълум қилган.
Аризачининг билдиришича, қўшниси автоуловни Дўстлик туманига бориб келиш учун сўраб, Жиззах шаҳридаги А. исмли шахсга 15 миллион сўмга пуллаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.