Ўзгаришлар ҳақида маълумот берилмоқда
ИИВ Жиззах академик лицейида мамлакатимиз Президентининг жорий йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида маънавият ва маърифат дарслари ташкил этилмоқда. Чунончи, лицей ўқитувчиси Гулноза Қодирова 2- босқич ўқувчиларига мазкур ҳуқуқий ҳужжат ҳақида атрофлича маълумот берди.
Хусусан, ички ишлар органларига номзодларни қабул қилишнинг шаффоф ва адолатли тизимини яратиш, ушбу тизимни рақамлаштириш, энг сара номзодларни хизматга қабул қилиш борасида кутилаётган ўзгаришлар тилга олинди. Шунингдек, ИИВ лицейлари битирувчиларига ИИВ академиясида бакалавриатнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ва тезкор-қидирув фаолияти таълим йўналишларига тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотаси ажратилиши уларнинг бандлигини таъминлашда омил бўлиши билдирилди.