23 Июл 2020 йил
776
Ҳужжатларисиз олиб кетилаётган гўшт маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинди
Жорий йилнинг 22 июль куни соат 5:00 лар атрофида ички ишлар органлари ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган “Сангзор-15” йўл патруль хизмати масканида гўшт маҳсулотини ноқонуний ташиш ҳолатига чек қўйилди.
Маълум бўлишича, Бухоро вилояти, Ромитон туманида истиқомат қилувчи 1998 йил туғилган Ҳ.А. “ISUZU” русумли автомашинасида 1.265 кг гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.
Гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш мақсадида Жиззах шаҳар ҳудудидаги вилоят электр тармоқлари бошқармасига қарашли музхонага вақтинча сақлашлик учун жойлаштирилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати