29 Январ 2022 йил 574

Ўзи етиштирган, ўзи истеъмол қилган

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қангли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахснинг яшаш уйи кўздан кечирилганида унинг ётқохонасидаги жавондан 12,67 грамм кўкнори топилди.

Жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув давомида ушбу фуқаро мазкур гиёҳвандлик моддасини ҳовлисида етиштириб, тайёрлаганлиги аниқланди. Ушбу шахсга нисбатан қўшимча айблов эълон қилинган.

Text to speech