2 Декабр 2021 йил 568

Узоқ яширина олмади

Жиззах шаҳрининг Қалия маҳалласида яшовчи З.К. ўғирликка қўл урди ва кўп ўтмай жинояти ошкор бўлди. Шу боис у қочиш йўли билан вазиятдан чиқишга уринди.

Ўз навбатида жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди 2021 йилнинг 15 октябрида унга нисбатан қидирув эълон қилди.

Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари ўғрининг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Қочоқнинг Тошкент шаҳридаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.

Text to speech