4 Ноябр 2020 йил 554

Ваъда қилинган пул қайтарилмаган

Жиззах шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган И.А. фирибгарлик жиноятидан жабрланганлигини маълум қилди.

Жабрланувчининг таъкидлашича, Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1976 йилда туғилган О.Ҳ. “Nexia-3” русумли автомашинасини 58 миллионга баҳолаб сотиб олган, аммо шу кунга қадар келишилган пулларни бермаган.

Бундан ташқари, фуқаро  О.Ҳ. Турон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1971 йилда туғилган И.Ж.га тегишли бўлган “Jentra” русумли автомашинага 2 минг доллар бериб, 9 минг 500 доллар кейинроқ беришини айтган. Аммо, унинг ҳам пулларини шу кунга қадар қайтармаган.

Ҳолат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech