27 Ноябр 2020 йил
483
Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйилди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Жиззах шаҳар Халқобод маҳалласида истиқомат қилувчи И.А.нинг Эски шаҳар буюм бозорининг асосий кириш жойида Мурзачўл тумани, Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи М.М.га 200 АҚШ долларини 2 миллион 70 минг сўмга сотаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати