Вақт жиноятни очишда аҳамият касб этмади
2019 йилнинг 7 октябрида Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятиини мувофиқлаштириш бошқармасига Жиззах шаҳри, Сангзор маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Т.А. мурожаат этиб, ҳудуддаги Нуриддин ҳожи масжидида “Samsung galaxy m-10” уяли алоқа воситасини ўғирлатиб қўйганлигини билдирган. Аниқроғи, фуқаро уяли алоқа воситасини масжид устуни ёнига қўйиб, ибодат қилишга киришган.
Қисқаси, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида жиноятни Андижон шаҳри, Хурсандлик маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Ҳ.К. содир этганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида уяли телефон ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Хуллас, қинғирлик жазосиз қолмади.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати