26 Ноябр 2020 йил 589

Вазифалар белгилаб олинди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ходимларининг интелектуал, жисмоний ва жанговар салоҳиятини  юксалтириш ҳамда бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш, хизмат интизомини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  Вилоят ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъуллари, ҳудудий ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳамда профилактика инспекторлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Жўрабек Авазов бошқариб борди. Йиғилишда совуқ қурол ёки унинг ўрнини босиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш ва қонунга хилоф равишда муомала қилиш ҳамда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари рўй берганида ҳуқуқий чораларни қўллаш тартиб ва меъёрлари ҳақида тушунча берилди.

Криминоген вазият мураккаб бўлган маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жамоатчилик назорати масканларидан унумли фойдаланиш, профилактика инспекторларининг масофавий таълим олишлари сифатини ошириш юзасидан фикрлар билдирилди. Худди шундай, республикамиз Президентининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг вилоятимиздаги ижроси таҳлил қилиниб, бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Тадбирда ёнғин хавфсизлиги меъёрларига амал қилиш ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини кучайтиришга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари шахсий таркибининг интеллектуал, жисмоний ва жанговар салоҳиятини юксалтириш борасидаги ишлар муҳокама қилиниб, бу йўналишдаги ўқув ва амалий машғулотларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.      

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech