19 Ноябр 2020 йил 582

Велосипедда меҳмонга борганидан пушаймон бўлди

Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.А. Жиззах шаҳрининг Шодлик маҳалласида истиқомат қилувчи қариндоши, 1973 йилда туғилган Д.А.нинг турар жойига велосипедда меҳмонга борганидан пушаймон бўлди.

Чунки ҳовлининг кириш қисмида қолдирилган 1 миллион 900 минг сўмлик велосипедни кимдир ўғирлаб кетганди.

Жабрланувчининг Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қилган мурожаати асосида ўтказилган суриштирув давомида мазкур жиноятни Сирдарё вилояти Сардоба тумани Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1988 йилда туғилган Л.Х. содир этганлиги аниқланди.

Велосипед ҳужжатлаштириб олиниб, тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

              

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech