10 Ноябр 2020 йил 447

“Веmix” ўғриси ушланди

Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Н.Т. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, кўп қаватли уй йўлагида қолдирилган “Веmix” русумли велосипедини кимдир ўғирлаб кетганлигини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу қонунбузарликни Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1973 йилда туғилган Ғ.Н. содир этганлиги аниқланди.

Айбланувчидан “Веmix”нинг эҳтиёт қисмлари ҳужжатлаштириб олинган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech