Вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари Ғаллаорол туманидаги блок постлар фаолиятини ўрганди
Ғаллаорол туманида эпедиомологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида ташкил қилинган 9 та блок постларига ички ишлар ходимлари, Миллий гвардия, фавқулотта вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиология осойишталик маркази вакиллари назорат учун жалб этилган. Мазкур блок постларда туманга кириб келаётган ҳайдовчи ва йўловчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширувдан ўтказилиб ичкарига туманда яшовчи фуқароларгина қўйилмоқда. Шунингдек, постларда автоуловларнинг ташқи ва ички қисмлари дезинфекция қилиняпти.
Айтиш жоизки, карантин блок постлари назоратига вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари ҳам жалб этилган. Хусусан, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жийдали қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган блок постда хизмат олиб бораётган ходимларнинг иш фаолияти билан танишиб, қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари Ўзбеколтин маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Акмал Абдуллаев хонадонида бўлишди. Мазкур хонадон эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳозирда ички ишлар органлари ходимлари уларни қўллаб қувватлаш мақсадида томорқасидан иссиқхона қуриб беришни ният қилишган. Дарвоқе, Акмал Абдуллаевга “Саховат ва кўмак” шиори остида озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Худди шундай ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи туман пробация нозорати остида бўлган Абдумалик Абдукаримов оиласига ҳам саҳоват кўрсатилди.
Ушбу тадбирлар давомида бозорлардаги нарх-наволар ўрганилди. Сотувчи ва харидорларга санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари, тиббий ниқоб тақиш лозимлиги, каринтин талабларини бузмаслик борасида тушунчалар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати