Вилоят прокурори ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи томонидан “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда
Бахмал туманида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири
доирасида тинч-осойишта ҳаётга замин ҳозирлаш, криминоген вазиятни барқарор
сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, рўй берганларини фош
этиш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, фаолият давомида
эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этиб, бартараф
этиш мақсадида Жиззах вилояти прокурори Исломжон Эргашхўжаев ва вилоят ИИБ бошлиғи,
генерал-майор Ғайрат Қодировлар томонидан ўрганишлар олиб борилди. Хусусан, “Барлос”
МФЙда куч ва воситаларнинг йўналтирилганлиги, патруллик йўналишларида ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорлиги, маҳалла бешлигининг
фаолияти билан танишилди. Мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, уларни ҳал қилиш
бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Ғаллаорол туманидаги
ўрганишларда тунги хизматга жалб этилган ходимларга “Хавфсиз маҳалла” тадбири
бўйича ҳушёрликни ошириш, ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, осойишталикни сақлаш,
фуқароларнинг мол-мулки дахлсизлигини таъминлашда амалга ошириладиган
чора-тадбирлар юзасидан хизмат олди йўриқнома берилди.
Шу билан бирга жиноятчилик ҳамда
ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, аҳоли тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини
таъминлаш, қизил тоифадаги маҳаллаларни жиноятдан ҳоли “яшил” ҳудудга
айлантириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар белгиланди.