2 Декабр 2021 йил 889

Ҳайдовчининг хатоси

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Янгиер – Чимқўрғон 4Р-32 йўлининг 70- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

 Пахтакор тумани Сувонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Х. “Ласетти” бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, калланинг энса соҳаси йиртилган жароҳати, шунингдек мазкур автоуловда бўлган ҳайдовчининг қўшниси М.К. бош мия ёпиқ жароҳати ва кома ҳолати ташхислари билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech