15 Март 2023 йил 555

Зарбдор: муаммоларга ечим қидириб...

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида жойларда фуқаролар ва масъуллар билан мулоқотлар ўтказмоқда. Жумладан, 3- сектор раҳбари Зарбдор тумани Шодлик маҳалласи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш ишларининг бориши билан танишди.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган бўлиб бугунга қадар 1 та сув қудуғи қазилиб, 1 та сув минориси ўрнатилган ва 6,5 километрлик сув қувурлари ётқизилган. Қарийб 1 миллиард 240 миллион сўмлик лойиҳа доирасида 79 та хонадоннининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади ва яна 218 та хонадоннинг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжи қондирилади. Аҳолига сув бериш яна 10 кунда бошланиши режа қилиниб, шу асосида иш олиб борилмоқда.

Text to speech