25 Март 2022 йил
692
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаро тан жароҳати олди
Зомин тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Даштобод - Зомин 4-Р йўлининг биринчи километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Туманнинг Чорвадор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия” билан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.
Оқибатда Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган жабрланувчи бош мия лат ейиши оғир даражаси, мия комаси, иккала оёқ сидирилган жароҳати, травматик шок оғир даражаси ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.