17 Сентябр 2021 йил 931

Йўловчи жарбланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 970- километрида Бухоро тумани Галаосиё маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” автоуловининг орқа ўнг шинаси ҳаво қўйиб юбориши туфайли ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотди.

Оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериб, “Cobalt” йўловчиси, Бухоро шаҳри Султонжўра маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бел умуртқаси синиши ташхиси билан шифохонанинг нейрохирургия бўлимига ётқизилган. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech