9 Сентябр 2021 йил 674

Юк машинаси ёниб кетди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Муллабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг 1027- километрида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Кўкдарой маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш.Ғ. бошқарувидаги “КАМАЗ” юк машинаси ҳаракат давомида ёниб кетди. Ёнғинга газ трубкасининг узилиб кетиши сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech