25 Феврал 2020 йил 2229

Зафаробод туманида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди

Зафаробод тумани ички ишлар бўлими ташаббуси билан уюштирилган жиноят муҳокамасида туманнинг Чўлигулистон қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этишди. Боиси, жиноят айни шу ҳудудда юз берган. Яъни, шу йилнинг 16 ноябрида Зафаробод тумани Чўлигулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган Исроил Жўраев уйига ширакайф ҳолатда келади. У оилавий масалаларда хотини билан келаша олмаётгани ва шу сабаб ажрашмоқчи эканлигини билдиради. Маст ҳолатда бўлган эрнинг оғзидан чиқаётган бу гаплар хотинни сергаклантиради. Шу орада Исроил Жўраев ҳозирнинг ўзида хотинидан шахсий нарсаларини олиб уйдан чиқиб кетишини сўрайди. Ўртадаги низо, жанжалдан кўтарилган шовқин қўшниларни хабар олишига ундайди. Бироқ улардан бирининг келгунига қадар Исроил Жўраев хотинини ошхона пичоғи билан қасддан ўлдириш мақсадида бўйин, жағ, иккала қўл, кафт, бармоқ соҳаларига уриб жароҳатлаб бўлган эди. Аёлнинг ҳаёти Зафаробод тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий бўлими ходимларининг ўз вақтида кўрсатган ёрдими билан сақлаб қолинди.

Жиноят тафсилотларини баён этиш асносида фуқаролар ҳушёрликка чақирилди. Сўнгги йилларда спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида жиноят содир этганлар сони ошиб кетаётганлиги, бу турдаги қоунбузарликларнинг сабаб ва омиллари, қишлоқ фуқаролар йиғинида ноқонуний алкагол маҳсулотларининг сотувга чиқармаслик тилга олинди. Шунингдек, вилоятда содир бўлган бир қатор жиноятларининг асосий сабабчиси айни спиртили ичимлик истеъмоли оқибатида бўлаётгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Бундан ташқари жиноят муҳокамасида ҳар қандай жанжалли масалаларни қўл кучи ёки пичоқ ёрдамида эмас, қонун посбонлари кўмагида ҳал қилиш зарурлиги уқтирилди. Яъни, эр ва хотин ўртасидаги зиддиятга тиғ билан эмас, маҳалла-кўй, профилактика инспектори иштирокида чек қўйилганида аёл шифохонага, унинг эри эса ҳибсхонага жойлаштирилмаган бўларди.

Тадбир давомида қатнашчилар мавзу юзасидан ўз муносабатларини билдиришди. Шундан сўнг вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқрамаси бошлиғи, полковник Жўрабек Авазов вилоятда содир бўлган шунга ўхшаш бир қатор жиноятлар тафсилотларини баён қилди. Полковник Жўрабек Авазов ўз сўзида ноқонуний хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш ҳамда фош этилмаган

жиноятлар ва қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар бериш, жамоатчилик назоратини оширишга оид таклиф ва тавсияларини билдирди.

Text to speech