Зарбдор: муаммоларга ечим қидириб...
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров аҳоли муаммоларига ечим топиш мақсадида жойларда фуқаролар ва масъуллар билан мулоқотлар ўтказмоқда. Жумладан, 3- сектор раҳбари Зарбдор туманида аҳоли ва ёшлар билан учрашди.
Сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган қатор муаммоларни ҳал этишда сектор раҳбаридан амалий ёрдам сўрашди. Хусусан, саломатлигини тиклаш, бандлик, субсидия асосида тикув мошинкаси ажратилиши, арзонлаштирилган уй-жой олиш, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш, ноқонуний қурилишларни бартараф этиш, сизот сувлари учун дренаж бунёд этиш каби масалалар баён этилди. Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, мутасаддиларга уларнинг ижросини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилди.
Тадбир давомида 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 5 кишига электр печ, 1 кишига тикув мошинаси ҳамда 4 нафар зарбдорликка даволаниши ҳамда ўқиш ҳаражатлари учун пул маблағлари ажратилганлиги ҳақида сертификатлар топширилди. Шунингдек, фаол ва ташаббускор 4 нафар ёшлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.