Зарбдорда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Жиззах вилояти
ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят
ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Зарбдор тумани ёшлари билан
учрашишди. Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари туман мутасаддилари билан бирга 3- сонли
ўрта умумтаълим мактабида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга
йўналтириш борасидаги ишлар билан танишишди. 11- сонли болалар мусиқа ва санъат
мактабида ўтган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида ўзини-ўзи банд қилиш учун 7 нафар
ёшларга меҳнат қуроллари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрдаги
“Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши
курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори асосида уюштирилган тадбирда мамлакатимиз
ёшларининг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Мулоқот давомида
ёшлар тадбир иштирокчилари ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда раҳбарлардан
ёрдам сўрашди. Хусусан, тадбиркорлик лойиҳасини йўлга қўйиш, спорт майдончаси
қуриш ва жиҳозлари билан таъминлаш, олий таълим учун шартнома пулини тўлаш, ишга
жойлашиш, имтиёзли кредит ажратиш, ўзини-ўзи банд қилиш учун ер майдони ажратиш
каби 20 га яқин масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди.
Жараёнда
туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назоратида
жазо ўтаётган ёшларнинг масалаларига ҳам диққат қилинди.