Жабрланувчи фирибгарга инсоф тиламоқда
Мирзачўл тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган Қ.О. шу туманнинг Ғалаба маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ш.Ж.дан 3 бош қорамолини 16 миллион 360 минг сўмга баҳолаб, насияга олиб кетди. Ўшандан бери Ш.Ж. фирибгарга инсоф тилаш билан банд.
Худди шундай, Қ.О. туманнинг Ержар маҳалласида яшовчи, Ш.А.нинг бир бош туяси ва бир бош қорамолини 9 миллион 500 минг сўмга нархлаб олгану, пулини бермаган. Бу ҳам етмаганидек арзон қорамол олиб беришни ваъда қилиб, Ш.А.ни 65 миллион сўмга “ухлатган”.
Жабрланувчилар муттаҳамга илтимос қилиш фойда бермаслигини англаганларидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишди. Ҳолат юзасидан Мирзачўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати