5 Октябр 2020 йил 554

Жанжалкашга баҳона топилади

Жанжал чиқармоқчи бўлган инсонга ҳар қандай баҳона ўтаверади. Мисол учун Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган, мавсумий ишчи Б.Ў. Мирзачўл тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида О.А.ни “Нега кундузи автоуловингнинг чироғини ёқиб юрасан”, дея дўппослади. Оқибатда Мирзачўл тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1996 йилда туғилган жабрланувчи шифохонада биринчи тиббий ёрдам олишга мажбур бўлди.

Шу туманнинг Ипак йўли маҳалласида юз берган муштлашувга мош экилган майдонда чорва молларининг боқилиши сабаб бўлган. Мазкур маҳаллада яшовчи, 1986 ва 1993 йилда туғилган ака-ука Қ.Ж. ва О.Ж.лар мош майдонида қўй ўтлаётганини кўриб, ўзларини боса олишмади. Майда шохли чорва моллари эгаси 1968 йилда туғилган, шу туманнинг Ержар маҳалласида яшовчи Н.Т билан келиб чиққан жанжал ҳар учала фуқаронинг шифохонада тиббий ёрдам олиши билан якунланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича Мирзачўл тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech