13 Август 2020 йил 830

Жиноят “иссиқ изи” фош этилди

Жорий йилнинг 8 августь куни Дўстлик тумани, Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1971 йил туғилган Л.С. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, номаълум шахслар яшаш уйидан 35 миллион сўм пул ва 13 дона ҳар хил турдаги тақинчоқларини ўғирлиб кетганини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноят Навруз маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1994 йил туғилган А.Н. ва Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1994 йил туғилган И.Б.лар томонидан содир этилгани аниқланди.

Гумондорлардан 5 миллион сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, иккала айбланувчи ҳам муқаддам жиноят содир этишган.

Хуллас, соҳа ходимларининг саъй-ҳаракати билан жиноят “иссиқ изида” фош этилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech