29 Июн 2020 йил 599

Жиноятчи яширинган манзилидан ушланди

Зарбдор тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси билан айбланиб, қидирув эълон қилинган фуқаро қўлга олинди.

Фуқаро Зомин тумани, Пишоғор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1983 йил туғилган К.Ў. бўлиб, Шароф Рашидов туманидаги яширин манзилидан ушланган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech