20 Август 2020 йил
340
Жиноятчининг яширин манзили аниқланди
Пахтакор тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан айбланиб, қидирув эълон қилинган Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келган 1974 йил туғилган фуқаро Дўстлик туманидаги яширин манзилидан қўлга олинди.
Фуқаро туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати