30 Июл 2025 йил 2011

Жиззах шаҳрида қарор ижросини таъминлашга қаратилган йиғилиш ўтказилди


Жиззах шаҳрида президентнинг жорий йил 3 январ кунидаги "2025- йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган  навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, шаҳар ҳудудида қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда соҳа мутасаддиларига ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни юқори масъулият ва сидқидилдан бажаришлари юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech