Жиззах-Қизилча” 4/Р-36 йўлининг 48 километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди
Фориш тумани, Нурак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах-Қизилча” 4/Р-36 йўлининг 48 километрида ўлим билан боғлиқ йўл улов ҳодисаси содир этилди.
Маълум бўлишича, Зафаробод тумани, Чўлигулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 1988 йилда туғилган Ф.Б. “Нексия’’ русумли автомашинасида Фориш тумани йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб автомашинасининг шинаси дам қўйиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Натижада, автоулов салонида бўлган ҳайдовчининг маҳалладоши 1992 йилда туғилган А.Л. тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига келтирилган. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йўловчи вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати