Жиззахда ёнилғи ўғрилари қўлга тушди
Арнасой туманидаги Мустақиллик сув истеъмолчилари уюшмасига қарашли фермер хўжалиги даласида турган 10 тонналик сиғимга эга ёнилғи бочкасидан қиймати 28 миллион 895 минг сўмлик 5 минг литр дизель ёнилғиси ўғирлаб кетилган.
Ички ишлар органлари ходимларининг суриштирувлари натижасида жиноят Зарбдор туманидаги Янгиҳаёт ҚФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган М.О. ҳамда мазкур туманнинг Ойбек маҳалласида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган И.Т. ва Мустақиллик маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган О.Қ. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Бочка жўмрагини бузиш йўли билан олинган ёнилғи М.О.га тегишли “Газ 53” русумли юк автоуловида Зарбдор туманига келтирилган. Ҳайдовчининг турар жойи кўздан кечирилганида пластик идишларга жойланган 3 минг 841 литр дизель ёнилғиси топилди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати