9 Июл 2020 йил 364

Жиззахда эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилмоқда

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудлардаги ички ишлар органлари масъулларига эҳтиёжманд оилалар рўйхатларини қайта тафтишдан ўтказиб ҳақиқий эҳтиёжманд оилалаларни рўйхатларни шакллантириш ва уларни камбағалликдан чиқариш юзасидан топшириқлар берилган эди. Ўтган давр мобайнида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси, ҳудудий ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 3- сектор ҳудудларида 2 минг 544 эҳтиёжманд оила борлиги, хусусан, 3 минг 248 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар мавжудлиги аниқланиб, “темир дафтар”га киритилди ва кўмак кўрсатилмоқда. Бу оилаларга 3,5 миллиард сўмлик озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилишига эришилди. Шунингдек, меҳнатга лаёқатли 1 минг 482 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган.

Бундан ташқари субсидия ажратиш ҳисобидан 42 оилага иссиқхона қурилди. 32 та оилага қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари тарқатилди. 18 та оиланинг томорқасига сув насослари ўрнатиб берилди. Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

 Шу билан бирга 3- сектор ҳудудидаги ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш режалаштирилган. Мазкур жараёнда 669 нафар эҳтиёжманд оилага иккинчи экин экиш учун 1 гектардан ер ажратиб берилган. Бугунгача 61 та эҳтиёжманд оилалар ушбу майдонларга такрорий экин учун қишлоқ ҳўжалик экинларини экишган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech