8 Май 2021 йил 661

Жиззахда Хотира ва қадрлаш кунига маънавий тадбир ўтказилди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Йиғилишда дастлаб, Жиззах политехника институти ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Зоиржон Ёдгоровнинг “Хотира боқий, қадр муқаддас” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлаш – халқимизнинг азалий қадриятларидан саналади. Айни кунларда жойларда уюштирилаётган тадбирларда бу ўз ифодасини топаётгани айтилди.

Юртимизда Хотира ва қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Ушбу байрамда Ватан озодлиги йўлида иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланади, Тадбирда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирилади. Эл-юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар эса ҳамиша халқимиз ардоғида эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Мангу қалбимиздасиз” номли видеоролик намойиш этилди.

Йиғилиш сўнггида ходимларнинг бир гуруҳига навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech