Жиззахда “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” маънавий тадбир ўтказилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” мавзусида маънавий тадбир ўтказилди. Унда ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев бошқариб борди. Нотиқ сўзида шахсий таркибнинг касб маҳорати, сиёсий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг хизматини рағбатлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
Шунингдек, тадбирда Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти тарих факультетининг катта ўқитувчиси, доцент Фурқат Тошбоев ота-боболаримизнинг Ватан ҳимояси ва тинчлиги йўлида кўрсатган жасорати ҳамда матонати, қаҳрамонликлари хусусида тўхталди.
Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз осойишталиги йўлида меҳнат қилиш ички ишлар ходимларининг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон Респубикаси Ички ишлар вазирининг махсус буйруғи билан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар топширилди.
Жиззах вилояти ахборот хизмати.