Жиззахда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан ишлаш ҳолатлари ўрганилди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Азизбек Икромов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Б.Т.Одилова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 75/30 сонли қўшма қарорида кўрсатилган Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларида карантинтадбирларини ташкил этиш тартиби бўйича Жиззах вилоятига ташриф буюришди. Айни кунда Жиззах вилоятида уй шароитида 925 та амбулатор, 924 та статционар даволанаётган беморлар мавжуд.
Ташриф чоғида аввало вилоятнинг Мирзачўл тумани Мустақиллик МФЙда бўлиб, маҳалла раиси, раиснинг ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосари, оилавий поликлиника вакиллари билан маҳалла фаолиаяти уларнинг ҳудудда мавжуд коронавирус инфекциясига чалинган беморлари ва улар билан ишлаш тартиби билан танишиб, аввало беморларга яратилган имкониятларни амалётга қўллаш борасидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Сўнг Мирзачўл туман ҳокимлиги мажлислар залида Мирзачўл, Арнасой, Дўстлик, Зафаробод, Пахтакор туман ҳокимлари ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари ва уларнинг ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда ушбу туманлар тиббиёт бирлашмаси бош врачлари иштирокида, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазир ўринбосари А.Икромов, вилоят бошқарма бошлиғи Н.Мухторова, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Б.Одилова томонидан кичик йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда икки вазирлик ўртасида имзоланган қўшма қарорнинг мақсади ҳамда ушбу қарорда кўрсатилган бажарилиши лозим бўлган вазифалар икки томонлама батафсил тушунтирилди.
Шундан сўнг Жиззах шаҳрининг Олмазор МФЙ га борилди. Бу маҳаллада ҳам мазкур қўшма қарор юзасидан маҳалла раиси, ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосар ҳамда оилавий поликлиниканинг маҳаллага бириктирилган патранаж ҳамширалари иштирокида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳар бир масулнинг вазифаларидан келиб чиқиб семинар тарзида тушунтирилди.
Шундан сўнг вилоятнинг қолган 8 та туман, Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Зомин, Янгиобод, Зарбдор, Фориш ҳамда Жиззах шаҳар туман ҳокими ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари, уларнинг ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари, туман тиббиёт бирлашмаси бош врачлари иштирокида қўшма қарорнинг аҳамияти ва белгиланган вазифалар юзасидан Жиззах шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мажлислар залида кейинги тушунтириш йиғилиши ташкил этилди.
Умуман олганда ташриф давомида Жизззах вилоятининг 12 туман ва бир Жиззах шаҳри бўйича қўшма қарорниннг аҳамияти батафсил тушунтирилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар аниқ белгилаб олинди.