5 Январ 2021 йил 504

Жиззахда содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши тан жароҳати олди

Жиззах шаҳрининг Халқлар дўстлиги кўчасида Жиззах шаҳри “Иттифоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Х. Ш. бошқарувидаги “Нексия” қарама–қарши йўналишда ҳаракатланаётган Ғаллаорол тумани, Ғўбдин қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи И. А. бошқарувидаги “Матиз”га тўқнашган.  

Ҳодиса оқибатида “Нексия” русумли автомашина салонида бўлган аёл ўнг елка суяги ёпиқ силжиб синиши ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech