Жиззахда тадбиркорни чув тушурган шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 2 июль куни 51 ёшли Д.Э. Мирзачўл тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилди. Мурожаатида жорий йилнинг 1 июль куни соат 13:00 да ўзини “Н” исмли шахс унга қўнғироқ қилиб, Мирзачўл тумани Ўзбекистон ҚФЙда фермер хўжалиги раҳбари эканлигини, сотиладиган 40 тонна ғалласини савдолашиб нархига келиша олса сотишини айтади.
Келишувга асосан ғаллани кўриш учун, шу куни соат 20:30 да Д.Э. бошқарувида бўлган “Gentra” русумли, автомашинасида Мирзачўл тумани Ўзбекистон ҚФЙга боради. Автомашинани йўл четига қўйиб, ғаллани кўриш учун “Н” исмли шахс билан тахминан 500 метр далага кирганида,“Н” исмли шахс қочиб кетганлигини, орқасига қайтиб автомашинасини кўздан кечирганида, автомашинанинг олд ойнаси синдирилиб, орқа юкхонасида бўлган 50.000.000 сўм пуллар ўғирлаганининг гувоҳи бўлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб анча миқдорда содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 24 ёшли Х.Ш. ва Я.Б., 38 ёшли Ю.У. ва 35 ёшли З.Д., лар содир этганликлари аниқланди. Улардан жами 6.930.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинди. Барча шахслар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Жиззах ИИБ ахборот хизмати.