14 Октябр 2020 йил 615

Жиззахда “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” ўтказилади

Вилоятимизда 15 октябрдан 15 ноябрга қадар “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” бўлиб ўтади. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг 2020 йил 12 октябрдаги фармойишига асосан ташкил этиладиган мазкур тадбир доирасида вилоятдаги ички ишлар органлари ва соҳавий хизматлар фаолияти таҳлилий тарзда ўрганиб чиқилади.

Шунингдек, бу жараёнда соҳа вакилларининг кунлик иши назоратга олинади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Мазкур фармойишни ижрога қаратиш барча мустақил бошқарма бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар бўлимлари бошлиқлари зиммасига юкланган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати      

Text to speech