27 Июл 2020 йил
579
“Жиззахлик”да каратин қоидаси бузилди
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 21:30 ларда Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Жиззахлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида каратин қоидасини бузиш ҳолати аниқланди.
1975 йил туғилган хусусий тадбиркор Ш.А. ўзига тегишли чойхонасида мижозларга хизмат кўрсатиб келган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати