1 Июн 2020 йил 645

Жойида 10 миллион 170 минг сўм

Ғаллаорол туманидаги “Сангзор- 15” ЙПХ карантин постида ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах - Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган “Камаз” русумли автоулов тўхтатилганида юк машинасида 62 қоп карбамид, 13 қоп аммиакли селитра, 10 қоп аммофос, 6 қоп калий олиб кетилаётганлиги маълум бўлди. Аниқланишича, Зарбдор туманининг Ойбек маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Б. 91 қоп минерал ўғитни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманига етказишни мўлжаллаган.

Ноқонуний юкнинг эгаси эса Зарбдор туманининг Равот маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган И.У. бўлиб чиқди. Ўз навбатида И.У. ўғитни Мирзачўл тумани, Ғалаба маҳалласида яшовчи, 1971 йилда С.Н.дан 10 миллион 170 минг сўмга сотиб олганлигини маълум қилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech