11 Август 2020 йил 540

Зоминда йўл улов ҳодисаси содир бўлди

Жиззах. 2020 йилнинг 10 август куни соат 16:30 да ҳайдовчи 42 ёшли Р.А., ўзининг бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинада Ҳовос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобил йўлининг 239 км.га келганида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли Р.Х.,нинг бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, «Lada-Largus» русумли автомашина йўловчилари 31 ёшли Х.Б.(аёл) ва 55 ёшли Б.Б.,(аёл)лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. «Lada-Largus» автомашина ҳайдовчиси Р.А., йўловчилари 30 ёшли Б.Б., ва унинг фарзандлари 6 ёшли Г.Р.(аёл), ҳамда 4 ёшли Р.Р.,лар турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech