15 Сентябр 2022 йил 571

Зукколар беллашди

Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчилари ўртасида Заковат интеллектуал ўйини уюштирилди. Мазкур тадбир “Касбий тайёргарлик ойлиги” муносабати билан ташкил этилди.

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остидаги “Заковат” интелектуал ўйини аввалида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳамидулло Абдуллаев ўнаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган маънавий-маънавий тадбирлар тўғрисида атрофлича тўхталди. Шу билан бирга китобхонликни янада оммалаштиришда бу каби беллашувларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг, интелектуал ўйинда ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчилари ўз билим салоҳиятларини намоён этишди. Ҳар бир жамоа берилган саволга тезкор ва аниқ жавоб бериш орқали ғолиблик учун курашишди.

Таъкидлаш жоиз, билим даргоҳида ёшларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, билимли ва салоҳиятли ўқувчиларга иқтидорини намоён этишлари учун етарлича шароит яратиш, уларни муносиб рағбатлантириш, илмни қадрлаш, билим олишга интилиш каби тушунчаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шу маънода “Заковат” интеллектуал ўйинларида иштирок этувчи жамоалар фаолияти йўлга қўйилган.

Қизиқарли кечган мазкур зукколар беллашуви якунида лицейнинг “Респект” жамоаси ғолиб деб топилди. 2 ва 3 ўринларни эса “Зукколар” ва “Миллий” жамоалар эгаллашди.

Text to speech