“27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодировнинг табриги
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Авваламбор, Сиз азиз журналистларни, соҳасининг жонкуяр ижодкорларини “27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан ўзим ва вилоят ички ишлар органларининг шахсий таркиби номидан самимий табриклайман.
Жамият кўзгуси бўлган ушбу заҳматли касб эгалари рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилар десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.
Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонда юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда матбуот ва оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади.
Шу ўринда ички ишлар органлари ходимлари томонидан аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлари, соҳа ходимлари фаолиятига ҳамда ҳудудларни-ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир материалларни республика ҳамда вилоят матбуоти, телевидение, радио ва интернет саҳифаларида фаол тарғиб этилишида беназир ҳисса қўшиб келаётган соҳа фидоийларига самимий миннатдорчилик билдираман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканман, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ҳамда янги ғоя ва ижодий муваффақиятлар тилайман! Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин.
Ғайрат Қодиров,
Жиззах вилояти Ички ишлар
бошқармаси бошлиғи генерал-майор