3-сектор масъуллари ҳудуддаги таълим муассасаларининг ўқув йилига тайёргарлигини кўздан кечиришди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси масъуллари жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишди. Асосий эътибор ўрта умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлигига қаратди. Яна саноқли кунлардан сўнг юртимиздаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланади. Ўтган давр мобайнида эса ушбу ўқув муассасалари биноларида қатор ишлар амалга оширилди.
Чунончи, 3- сектор ҳудудидаги мактабларда ҳам қўшимча бинолар қуриш, жорий ва капитал таъмирлаш, атрофни обод қилиш ишларини амалга оширди. Шу кунларда сўнгги пардозлаш ва ўқув бинолари ҳудудларини обод қилиш чоралари кўрилаяпти. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси масъуллари 3- сектор ҳудудидаги таълим муассасаларидаги амалга оширилган ободонлаштиришни кщздан кечирди. Синфхоналар, спорт заллари, кутубхона ҳамда ошхоналарда яратилган шароитлар кўздан кечирди. Аниыланган камчиликларни тезлик билан бартараф этиш мақсадида масъулларга топшириқ берди.
Мирзачўл, Дўстлик, Пахтакор ва Зафаробод туманларидаги ўрта умумтаълим мактабларининг ўқув йилиги тайёргарлигини ўрганиш чоғида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга жалб этиш мақсадида тўгаракларнинг самарали фаолият кўрсатишлари, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирларни уюштириш лозимлиги уқтирилди.
Айтиш жоизки, мактабгача ёшдаги болаларни боғчаларга қамраб олиш чоралари ҳам кўрилаяпти. Масъуллар мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлиб, қамров сонини ошириш, таълим-тарбия жараёнига замонавий илғор услубларни кенг жорий этиш бўйича тавсиялар беришди.