3- сектор раҳбари маданиятликлар билан мулоқот қилди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров
Шароф Рашидов туманининг Маданият маҳалласида аҳоли, хусусан ёшлар билан
мулоқот қилди. Сайёр қабулда 20 га яқин маданиятликлар ўзларини қийнаб
келаётган 25 га яқин муаммоларини ҳал этишда сектор раҳбаридан ёрдам сўрашди. Хусусан,
табиий газ ҳамда электр таъминотини яхшилаш, трансформатор ўрнатиш, уй-жой
қуриш учун ер ажратиш, маҳалла аҳолиси учун автобус қатнови йўлга қўйиш, ички кўчаларга
асфальт ва шағал ётқизиш, хонадонини табиий газ тармоғига улаш каби масалаларга
мутасаддилар иштирокида ечим изланди.
Шунингдек, яшаш уйини таъмирлаш, моддий ёрдам олиш,
кўчаларни тунги вақтда ёритиш, саломатлигини тиклаш, тадбиркорлик учун кўмак зарурлиги
баён этилди.
3- сектор раҳбари қабул давомида кўтарилган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди. Шу
билан бирга ҳудуд имкониятидан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорлик
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд ижтимоий-маиший масалаларни чуқур
ўрганиш ва бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Тадбир давомида 6 нафар хотин-қизларга субсидия
асосида тикув мошинаси, 3 нафарига моддий ёрдам кўрсатилганлиги ҳақидаги
сертификатлар топширилди. Бир гуруҳ ташаббускор ёшлар эса вилоят ИИБ
бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда совғалари билан тақдирланди.
Вилоят ИИБ бошлиғи шу куни туман 3- сектор штаби
ҳамда “Gold eco water” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди.
Таъкидлаш жоиз, сайёр қабулда фуқаролар томонидан
кўтарилган масалаларнинг айримлари 3- сектор ишчи гуруҳи томонидан жойига чиқиб
ўрганилди. Хусусан, Дилбар Эшмирзаеванинг яшаш уйини таъмирлаш ва саломатлигини
тиклаш бўйича мурожаати қаноатлантириладиган бўлди. Шу маънода қилинадиган
ишлар белгиланди.
Шунингдек,
фуқаролар мурожаати асосида маҳалланинг Истиқлол кўчасига 300 метрлик табиий
газ тармоғини тортиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.