21 Феврал 2023 йил 440

3- сектор раҳбари муқобил энергиядан фойдаланиш юзасидан тарғибот уюштирди

Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳрида қуёш панелларини кенг жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ҳокимлик, ташкилот, корхона, муассасалар мутасаддилари, тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари иштирокида ўтган тадбирни Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борди.

Йиғилишда бир қатор соҳалар мутахассислари томонидан қуёш панелларининг иқтисодий имкониятлари, турлари, ўрнатиш тартиблари, техник шартлари, бу мақсадда ажратиладиган кредитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Text to speech